Жаҳон | 14:02 / 03.06.2022
36873
4 дақиқада ўқилади

Донбассда жанглар давом этмоқда. Фронтнинг икки томонидан фоторепортаж

Урушнинг 99-куни ўтди. Россия Харковни ўққа тутишда ва Донбасс шимолида юриш қилишда давом этмоқда. Запорожье областининг «янги маъмурияти» Украинанинг региондаги мулкини «миллийлаштириш» ҳақида қарор чиқарди. Anadolu агентлиги Россия, Украина, Туркия ва БМТ украин портларидан буғдой ортилган кемалар чиқишини таъминлаш учун «йўл харитаси» тайёрлаётганини хабар қилди. Евроиттифоқ санкцияларнинг олтинчи пакетини қабул қилди. «Медуза» ўтган кунда фронтнинг икки томонида олинган суратларни эълон қилди.

Германия канцлери Олаф Шолц Берлинда Украина парламенти спикери Руслан Штеванчук билан кўришмоқда
Michael Kappeler/dpa via AP

Урушнинг 100-куни. Асосий маълумотлар:

  • Россия ва Украина ўртасидаги урушнинг 100-куни бошланди. «Медуза» манбаларига кўра, россияликларда ҳарбийлар шу муддат ичида ҳам олдинга қўйилган вазифаларга эришилмагани бўйича саволлар туғилмаслиги учун Кремл таъсиридаги нашрларга бу санага эътибор қаратмаслик бўйича топшириқ берилган.
  • Северодонецк марказида ҳамон жанглар давом этмоқда. Украина Херсон областида 20 та аҳоли пункти озод этилганини хабар қилган.
  • Бугун Сенегал президенти ва Африка иттифоқи раиси Маки Салл Владимир Путин билан учрашади. Унинг ёрдамчисининг сўзларига кўра, у россияликлар президентидан Украинадан буғдой ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилишига қўйилган тўсиқларни олиб ташлашни сўрамоқчи. 
  • Африканинг кўплаб мамлакатлари Украина ва Россиядан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилишига ҳаддан ташқари қарам, россияликларнинг украин портларини блокада қилиши уларни очарчилик ёқасига келтириб қўйган. Шу билан бирга Африканинг кўплаб давлатлари бу урушда Украинани қўллаб-қувватламаяпти.

Қуйида урушнинг 99-кунида олинган суратлар.

Харков 

Харковдаги мактаб ўққа тутилиши чоғида ҳалок бўлган аёл жасади зинада ётибди. Май ойи бошида ҳарбий экспертлар Украина «Харков учун жанг»да ғолиб бўлганини айтган ва шаҳар тинч ҳаётга қайта бошлаганди, аммо Россия кичик танаффусдан кейин шаҳарни яна ўққа тута бошлади.
Carol Guzy / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Мактаб биноси яқинида сочилиб ётган инглиз тилини ўрганишда қўлланадиган карточкалар
Ivan Alvarado / Reuters / Scanpix / LETA
Харковда ўққа тутилган мактаб биноси ёнидаги кўчада ётган инглиз тилини ўрганиш қўлланмаси
Ivan Alvarado / Reuters / Scanpix / LETA
Сўнгги қўнғироқ ўтказилишига тайёргарлик кўрилган мактабнинг вайрон бўлган кутубхонаси
AP Photo/Andrii Marienko
Зарбага учраган бинолар ҳовлисида скутер учаётган қизалоқ
AP Photo/Natacha Pisarenko

Донбасс шимоли. Фронтнинг Украина томони

Северодонецк устида кўтарилган тутун. Шаҳар учун жанглар давом этмоқда
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Украина шарқидаги Славянск шаҳри аҳолиси эвакуацияни кутмоқда
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Украина армиясининг яраланган ҳарбий хизматчисини фронт чизиғидан олиб кетишмоқда
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украина армияси сафида жанг қилаётган хорижлик кўнгиллилар отряди
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Фронт чизиғи яқинидаги уйда деворга чизилган артиллерия орқали мўлжалга олиш учун эслатма
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли. Фронтнинг Россия томони 

«ДХР» айирмачилари советларнинг «Гиацинт-Б» замбарагидан ўт очишга тайёрланмоқда. Донецк области, Авдеевка посёлкаси
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA
«Гиацинт-Б» замбарагидан ўқ узилиши
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETAAlessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA
Отилган снарядлардан қолган гилзалар
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA
Россияпараст кучлар ҳарбийлари жанговар пиёдалар машинасида Попасная шаҳри атрофида ҳаракатланмоқда, Луганск области
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Россиялик ҳарбий ZALA дронини разведка учун учиришга тайёрламоқда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Цирк артисти Лилия Чернова ва унинг қизи Александра ўз уйидаги пичанхонадаги эчкиларни текширмоқда. Попасная, Луганск области
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид