Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Райҳон» миллий таомлар ошхонасида ёнғин содир бўлди
Ёнғин натижасида етказилган зарар миқдори ҳозирча аниқ эмас.
6 июн куни соат 18:37 да Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «Райҳон» миллий таомлар биносининг том қисмида ёнғин келиб чиққан.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, ёнғин ҳақидаги хабарга асосан 4 та ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 19:03 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин сабаблари ҳамда етказилган зарар миқдори ҳозирча аниқ эмас.
Аввалроқ оловни мустақил ўчириш учун қилинган ҳаракат Тошкент давлат техника университети ўқув биноси ёнидаги ошхонада келиб чиққан ёнғин катталашиб кетишига сабаб бўлган, Олмазор туманида жойлашган икки қаватли миллий таомлар ошхонаси ёниб кетган, Чилонзордаги «Шовотландия» кафесида юз берган ёнғин оқибатида 5 киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
20:30 / 09.04.2026
Сохта имзо, тасдиғини топган жиноят ва низоли гаров: Тошкентда тадбиркор ўзгалар қилмишини деб мулкидан айрилиб қолмоқда
13:53 / 20.03.2026
Чилонзорда Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми ёпилади
09:23 / 12.02.2026
Тошкентда савдо мажмуаси томида тутун: эвакуация амалга оширилди
11:50 / 29.01.2026