Зеленский Донбассдаги фронт чизиғига борди
Яқинда Харковдаги фронт чизиғида бўлган Зеленский бу сафар Украина шарқига борди.
Володимир Зеленский Украина қуролли кучларининг Запорожье ва Донбассдаги позицияларида бўлди. 6 июнга ўтар кечаси Украина президенти телеграм-каналида сафар давомида олинган суратлар ва президентнинг сафар якунлари бўйича видеомурожаати жойланган.
Фронт чизиғида Зеленский ҳарбийлар билан гаплашган, оператив вазият бўйича ҳисоботларни тинглаган, шунингдек давлат мукофотларини топширган.
Запорожьеда эса хавфли ҳудудлардан кўчириб келтирилган оилалар билан учрашган.
«Лисичанск ва Соледарда бўлдим. Учрашган, қўл сиқиб кўришган, гаплашган одамларимнинг ҳар бири билан фахрланаман. Ҳарбийларга нималардир олиб келдим. Бу ҳақда батафсил гапирмайман. Улардан эса сизларга нималардир олиб қайтдим. Бу муҳим. Ишонч келтирдим. Ва куч ҳам. Украинага шон-шарафлар!» — деган Зеленский.
Лисичанск айни вақтда бир қисми россиялик ҳарбийлар томонидан эгаллаб олинган Северодонецк шаҳрига ёндош жойлашган.
Соледар — россиялик ҳарбийлар таҳдид солиб турган Бахмутдан шимолда, Северодонецк ва Лисичанскни Украинанинг асосий ҳудуди билан боғловчи трасса бўйида жойлашган.
Запорожье областининг бир қисми россиялик ҳарбийлар назоратида қолмоқда.
Мавзуга оид
14:57
Зеленский Медведчук, Басков ва Киркоровни давлат мукофотларидан маҳрум қилди
12:04 / 21.11.2024
Зеленский элчихоналар ёпилиши фонида хотиржамликка чақирди
13:31 / 20.11.2024
Зеленский Олий Радага Украинанинг «матонат режаси»ни тақдим этди
22:05 / 19.11.2024