Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўғулистон Ўзбекистонга чартер рейслари орқали гўшт етказиб бериши мумкин
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори Алишер Тўраев Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Батсумбер Мунхжин билан учрашди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, Батсумбер Мунхжин Мўғулистон қишлоқ хўжалиги ҳолати ҳақида сўзлаб берди. Чорвачилик мамлакат аграр секторининг энг ривожланган тармоғи ҳисобланади. Мўғулистонда 70 миллионга яқин йирик ва майда қорамол бўлса, шундан 35 миллионга яқини қўй.
Шунингдек, Батсумбер Мунхжин бугунги кунда ўзаро товар етказиб бериш асосан қуруқликдаги транспорт орқали амалга оширилаётганини таъкидлаб, мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқнинг янги йўлаги сифатида чартер рейсларини йўлга қўйиш таклифини билдирди.
Учрашув якунлари бўйича қуйидаги келишувларга эришилди:
Ўзбекистондан Мўғулистонга етказиб бериладиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини ошириш (Ўзбекистонда ҳар йили 20 млн тоннадан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилади ва дунёнинг 100 га яқин давлатига 80 дан ортиқ турдаги янги ва қайта ишланган мева-сабзавотлар экспорт қилинади);
Мўғулистондан гўшт ва гўшт маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш;
Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг ўзаро савдо ва қўшма лойиҳаларни йўлга қўйишда ҳамкорлик қилишдан манфаатдор корхоналари рўйхатини тузиш;
боғдорчилик ва иссиқхоналарни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш бўйича икки давлат илмий идоралари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Мавзуга оид
10:06 / 09.03.2026
Ўзбекистон Мўғулистоннинг истиқболли уран конларини ўрганади
16:23 / 17.02.2026
Гўшт, транспорт воситаларини суғурталаш, метан. Нархи кескин ошган маҳсулотлар ва хизматлар
01:22 / 16.02.2026
Эксперт гўштни қанчалик кўп истеъмол қилиш кераклигини айтди
20:30 / 31.01.2026