10:53 / 10.06.2022
13756

Жиззахда қоидаларни бузиб ҳаракатланган Lacetti уриб юборган Damas ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида Damas салонида бўлган йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Фото: Видеодан кадр

Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 7 июн куни соат 16:40 ларда халқаро аҳамиятга эга бўлган А-376З Жиззах-Қўқон автомобил йўлининг Зарбдор туманидан ўтган 282-километрида Lacetti ва Damas иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Зомин тумани “Гулшан” МФЙда яшовчи ҳайдовчи Lacetti машинаси билан Жиззах-Зарбдор йўналишида кетаётиб қувиб ўтиш қоидаларини бузиб ҳаракатланади.

Оқибатда, Lacetti Зарбдор-Жиззах йўналишида рўпарадан келаётган Шароф Рашидов тумани Яккақайрағоч маҳалласида яшовчи ҳайдовчи бошқарувида бўлган Damas билан тўқнашиб, уни ағдариб юборади.

Фото: Видеодан кадр
Фото: Видеодан кадр

Шундан сўнг Damas’да ёнғин келиб чиқади ва у қисқа муддатда тўлиқ ёниб кетади. Мазкур ҳодисада Damas салонида бўлган йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилади.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан Зарбдор тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Жиззахда бошқарувни йўқотиб ЙТҲга учраган Cobalt ёниб кетганди.

Top