Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада Россиянинг 328 миллион долларлик активлари блокланди
Блокланган маблағлар Россия ҳисобларида бўлган ёки қора рўйхатдаги шахслар иштирокидаги операцияларда иштирок этган. Канада полицияси шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун туфайли қўшимча маълумот беришдан бош тортди.
Канада Россиянинг 412,1 миллион Канада доллари (328 миллион АҚШ доллари) тенг активларини блоклади. Бу маблағлар Россия ҳисобларида бўлган ёки санкция қўлланилган шахслар иштирокидаги транзакцияларда иштирок этган, бу ҳақда 9 июнь, пайшанба куни Канада Қироллик отлиқ полицияси RCMP – Канада федерал полицияси сайтида эълон қилинган хабарда айтилади.
«24 февралдан 7 июнга қадар Канадада тахминан 123 031 866,85 Канада доллари эквивалентидаги активлар музлатиб қўйилди, умумий қиймати 289 090 090,74 Канада долларига тенг эквивалентдаги транзакциялар эса блокланди», — дейилади хабарда.
Ҳужжатда қайд этилишича, ушбу рақамлар бўйича батафсил маълумот ҳозирча шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун туфайли тақдим этилиши мумкин эмас, бироқ маълумотлар вақти-вақти билан янгиланиб туради.
8 июнь куни Канада Россиянинг нефт-газ секторига қарши янги санкциялар пакетини эълон қилди. Умуман олганда, Россиянинг Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошлаши фонида Канада Россия, Украина ва Беларусдан бўлган 1070 нафар жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан Россия президенти Владимир Путинга гўёки яқин бўлган шахс, гимнастика бўйича собиқ олимпия чемпиони Алина Кабаевага нисбатан чеклов чораларини жорий қилган.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026