11:08 / 10.06.2022
10316

Ўзбекистонда 292 минг гектар ер майдонида чигирткалар тарқалгани аниқланди

Ўзбекистоннинг 292,6 минг гектар майдонида чигирткалар тарқалгани аниқланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова маълум қилди.

Фото: Wikipedia

Қайд этилишича, Ўзбекистонда 200 дан ортиқ чигиртка тури мавжуд. 2022 йилда республика бўйича зарарли чигирткалар тарқалиши мумкин бўлган 580,3 минг гектардан ортиқ майдонда кимёвий ишлов ўтказилиши режалаштирилган.

Бугунги кунгача мамлакат ҳудудида 292,6 минг гектар майдонда чигирткалар тарқалганлиги аниқланган. 284,0 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган. 

Билдирилишича, шу пайтга қадар Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Навоий, Сирдарё, Бухоро, Андижон, Хоразм, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳудудида кимёвий ишловлар ўтказилди.

Бундан олдин Қашқадарёнинг айрим ҳудудларида далаларни чигиртка босгани айтилганди

Чигирткалар маҳаллий ва Марокаш турига оид бўлиб, маҳаллий чигиртка экинларга хавф солмайди. Марокаш чигирткасига қарши мавсумда уйғунлашган ҳимоя чора-тадбирлари ўтказиб келинади.

Top