Самарқандда Damas уриб юборган мактаб ўқувчиси вафот этди
Ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаевнинг хабар беришича, 2022 йил 24 май куни Паст Дарғом тумани “Самарқанд” МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳайдовчи Б.Б. ўз бошқарувида бўлган Damas машинаси билан 2013 йилда туғилган, вояга етмаган пиёда Т.Ж.ни йўлни кесиб ўтаётган вақтида уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Оқибатда, Т.Ж. туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай жабрланувчи вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Шу ўринда барча ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, тезликни белгиланган меъёридан оширмасликларини, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз!» дейилади хабарда.
Аввалроқ, Пайариқ туманида Nexia-3 машинасини бошқаришда эҳтиётсизлик қилган ҳайдовчи ва унинг дўсти ЙТҲ оқибатида вафот этганди.
Мавзуга оид
13:49
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:36 / 03.11.2024