Ўзбекистон | 07:25 / 16.06.2022
7556
1 дақиқада ўқилади

Олмалиқдаги корхона цехида портлаш содир бўлди

Олмалиқ шаҳрида жойлашган корхонада портлаш содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат бўйича бирламчи маълумот тақдим этди.

Қайд этилишича, 15 июнь куни соат 17:55 да Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги «Аммафос-Максам» корхонаси ҳудудида ижарада фаолият юритаётган «Максам-Ўзбекистон» қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш цехида технологик жараён бузилиши натижасида портлаш содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ушбу цехнинг бино конструкциялари бузилган. 

Шунингдек, воқеа жойига яқин бўлган юк машинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Айни вақтда жабрланган фуқаро шаҳар тиббиёт бирлашмасида шифокорлар назоратида, аҳволи қониқарли экани айтилади.

Маълум қилинишича, содир бўлган вазият оқибатида ишчи-ходимларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири бошчилигида вилоят ҳокимлиги, прокуратура, ИИВ, Миллий гвардия ва бошқа ташкилотлар вакиллари етиб борган. 

Билдирилишича, ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Мавзуга оид