Жаҳон | 19:54 / 18.06.2022
19060
1 дақиқада ўқилади

Европада рекорд даражадаги иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда

Испаниянинг кўплаб ҳудудларида тунда ҳам ҳарорат 20 даражадан пастга тушмаяпти. Жазирама сабабли мамлакатда ўрмон ёнғинлари юз берди.

Фото: AP

Испанияда 1950 йилдан буён кузатилмаган рекорд даражадаги ҳарорат қайд этилмоқда. 17 июн куни Андуҳар шаҳрида термометр кўрсаткичи 44,3 даражага чиқди.

Aemet метеорология хизматининг маълумот беришича, 18 июн куни Каталония, Наварра, Баскония ва Андалусияда ҳарорат 40-42 даражани ташкил этди. Мадридда ҳарорат 39 даражагача кўтарилди. 

Испаниянинг кўплаб ҳудудларида тунда ҳам ҳарорат 20 даражадан пастга тушмаяпти. Жазирама сабабли мамлакатда ўрмон ёнғинлари юз берди. Расмий маълумотларга кўра, бир неча кун ичида 25 минг гектар ўрмон ёниб битган.

Францияда ҳам юқори даражадаги ҳарорат кузатилмоқда. Météo France метеорология хизматининг билдиришича, "мутлақ ҳарорат рекордлари" қайд этилиши мумкин.

Германиянинг айрим ҳудудларида дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 34 даражадан юқори бўлиши кутилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид