Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 26 та маҳаллага қўшимча 12 та автобус йўналиши очилади
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти етиб бормаган 26 та маҳаллага қўшимча 12 та автобус йўналишлари очилади.
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти етиб бормаган 26 та маҳаллага қўшимча 12 та автобус йўналишлари очилиб, метрополитен йўналишлари билан боғланади.
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, улардан илк автобус йўналиши ҳаракати жорий йил июль ойидан йўлга қўйилади.
Қайд этилишича, ушбу автобус Юнусобод туманининг жамоат транспорти етиб бормаган Тикланиш, Ҳасанбой ва Ҳамкоробод маҳаллалари орқали Холис, Нурмакон, Юқори Қорақамиш, Мойқўрғон, Аҳмад Дониш кўчаларидан Юнусобод метросигача ҳаракатланади.
Янги ташкил этиладиган йўналишда 3 та автобус ҳаракатланиб, уларнинг оралиқ интервали 12-13 дақиқани ташкил этади.
Мавзуга оид
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026