Илон оролига берилган зарба излари, Донбасс даласидаги ракеталар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 118-куни ўтди.
21 июн куни Европа инвестиция банки раҳбари Вернер Гоер Украинани тиклаш учун харажатлар триллион доллардан ошишини прогноз қилди. АҚШ Калинград областига санкцияга тушган маҳсулотларни ўтказмасдан Россия билан баҳслашаётган Литвани қўллаб-қувватлашини билдирди. Россия ИИВ хабарига кўра, «айтишниклар» хорижга чиқиб кетиши туфайли Россияда 170 минг мутахассис етишмаяпти. Рубл доллар ва еврога нисбатан биржа савдоларини сўнгги етти йилликдаги максимумларда якунлади, 22 июн тонгида евро курси 2015 йил 27 майидан буён илк бор 56 рублдан пастга тушди.
Қуйида 21 июн куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Змеиний (Илон) ороли
Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилган Қора денгиздаги Змеиний (Илон) оролининг сунъий йўлдошдан олинган сурати. Оролнинг шимолий қисмида ёнғин излари, жанубида — вайрон қилинган минора ва ёниб кетган дарахтлар кўринади. Ҳозирда оролда Россия қўшинларининг позициялари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари жойлашган.
Донбасс шимоли
Дружковка шаҳридаги бино снаряд тегишидан ёниб кетган. Дружковка Донецк области шимолида, Краматорскдан узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган. 20 июн куни Украина Қуролли кучлари Россия Краматорск йўналишида фаол ҳаракатланмаётгани, украинларнинг туташув чизиғидаги позицияларини ўққа тутаётгани ҳақида хабар берганди.
Донецк областида зарбага учраган кунгабоқар даласида фермерлар россияликлар ракетаси қолдиқларини кўздан кечирмоқда. Украина Бош штаби хабар қилишича, Россия армияси Донецк йўналишида ҳужумни кучайтириш ва давом эттириш учун қайта гуруҳланмоқда.
Харкив области
Харкив областининг Андреевка шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводи ўққа тутилиши оқибатида бошланган ёнғин бир неча кундан бери давом этмоқда. Украина Бош штаби хабар қилишича, РФ армияси Украина қўшинлари жойлашувини аниқлаш мақсадида Харкив йўналиши бўйлаб ҳаводан разведка ўтказмоқда ҳамда Украина Қуролли кучлари позициялари ва фуқаролик инфратузилмасини артиллериядан интенсив равишда ўққа тутмоқда.
Харкив уй-жой-коммунал коллежи яқинда ўққа тутилиши оқибатида шикастланган. Харкив области раҳбари Олег Синегубовнинг хабар қилишича, 21 июн куни Харкивда артиллерия зарбалари оқибатида 15 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган, яна 16 нафари яраланган.
Киев
Мавзуга оид
20:12
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024