Жаҳон | 22:44 / 22.06.2022
18043
1 дақиқада ўқилади

Путин Россия валюта қарзини рублда тўлаш тўғрисидаги фармонни имзолади 

Фармонда кўрсатилишича, тўловни қабул қилувчиларнинг фикридан қатъи назар, ташқи қарзни рублда тўлаш тўлов мажбуриятининг бажарилиши деб ҳисобланади.

Фото: ТАСС

Россия президенти Владимир Путин Россиянинг валютадаги қарзларини тўлаш мажбуриятини рублда бажаришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатда кўрсатилишича, тўлов рублда амалга оширилганидан сўнг тўловни олувчиларнинг фикридан қатъи назар, Россиянинг давлат еврооблигациялари бўйича мажбуриятлари бажарилган ҳисобланади.

Россияга қарши санкциялар киритилганидан сўнг мамлакат давлат қарзини валютада тўлашда муаммоларга дуч келди. 

Россия марказий банкининг Европа ва АҚШдаги резервлари музлатиб қўйилди, ғарблик инвесторларга Россия молия вазирлиги, марказий банки ёки миллий фаровонлик фонди билан операцияларни амалга ошириши тақиқланди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид