17:00 / 23.06.2022
12215

Mobiuz корпоратив тариф режаларидаги интернет ҳажмини оширди

Mobiuz’нинг “Corporate” тарифлари қулай интернет ва қўшимча хизматлар туфайли янада жозибадор бўлди.

Фото: Mobiuz

Мобил алоқа бизнес учун катта роль ўйнайди. У ходимлар, мижозлар, ҳамкорлар, бўлажак харидорлар билан ўзаро боғлиқликни таъминлайди. Корпоратив алоқа учун тўлов амалга оширар экан, ҳар қандай раҳбар ходимлари рақамларининг мунтазам ишлаб туришини таъминлайди. Ишчилар эса мобил алоқа учун харажатлар ҳақида унутишлари мумкин бўлади, яъни улар ўзига хос равишда рағбатлантирилади.

Mobiuz мобил оператори якка тартибдаги тадбиркорлар, кичик, ўрта ва йирик бизнес вакиллари учун “Corporate” тарифларини тақдим этади. Улар абонент тўлови ойига 30 000 сўмдан 200 000 сўмгача бўлган кўплаб қўшимча хизматларни ўз ичига олган тариф режаларидир.

Айниқса, яқинда интернет-трафик ҳажми сезиларли даражада ошган Corporate 80, 100, 130 ва 200 тарифлари алоҳида эътиборга лойиқдир. Уларга уланаётган мижозлар (танланган тарифга қараб) “Steel”, “Steel Light”, “Bronze”, “Silver Light”, “Silver” каби алоҳида тоифадаги рақамларга 100% чегирмаларни олиши мумкин.

“Corporate 80” – 40 000 МБ, Ўзбекистон бўйича қўнғироқлар учун 5 000 дақиқа, тармоқ ичида бепул мулоқот ва 3 500 та SMS-хабарни ўз ичига олган. Абонент тўлови ойига 80 минг сўм.

“Corporate 100” – 80 000 МБ, Ўзбекистон бўйича чексиз қўнғироқлар, 5 000 та SMS-хабарни жамлаган. Абонент тўлови 100 минг сўм.

“Corporate 130” эса 100 000 МБ, чексиз мулоқот, 10 000 та SMS-хабардан фойдаланиш имконини беради. Ойлик абонент тўлови 130 минг сўм.

“Corporate 200” ойига 200 000 сўмга нақ 160 000 МБ, чексиз қўнғироқлар, 10 000 та SMS-хабарларни тақдим этади.

Бизнес ҳамжамияти вакиллари Mobiuz корпоратив тариф режаларида қулай, фойдали, долзарб хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

"Чексиз" хизмати билан (тариф режасига киритилган дақиқалар ёки мегабайтлар тугаганидан кейин) қўнғироқлар ва интернет оддий фойдаланишга нисбатан бир неча баробар арзонлашади.

"Қулай алмашув" хизмати дақиқаларни мегабайтларга ва аксинча алмаштириш имконини беради.

"Инспектор" хизмати тариф режаси бўйича интернет якунлангандан кейин ортиқча МБ сарфланишини чеклайди, "Инспектор. Овоз” эса худди шу тариқа ортиқча дақиқалар сарфланмаслигини назорат қилади.

Mobiuz корпоратив мижозларга бошқа бир қатор қулайлик ва имтиёзларни таклиф қилишга тайёр. Қўшимча маълумот учун 0990 (фақат корпоратив мижозлар учун), 97 1300909 рақамларига қўнғироқ қилишингиз, шунингдек, Mobiuz'нинг барча ҳудудлардаги офисларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Веб-сайт: https://corp.mobi.uz.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top