Спорт | 16:14 / 24.06.2022
24522
1 дақиқада ўқилади

Диёра Келдиёрова – икки карра «Катта дубулға» турнири ғолиби бўлди

Мўғулистонда старт олган дзюдо бўйича «Катта дубулға» мусобақасининг биринчи кун беллашувлари якунига етиб бормоқда.

Фото: дзюдо

Турнирнинг дастлабки куни ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли ўтди. -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 23 ёшли Диёра Келдиёрова олтин медал соҳибига айланди. 

«Ҳамюртимизга ҳал қилувчи беллашувда россиялик Алеся Кузнецова рақиблик қилди. Қизиқарли курашларга бой беллашувда Келдиёрова ғалаба қозониб, «Катта дубулға» турнирларининг икки карра ғолиби бўлди», - дея хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Яна бир аҳамиятли томони, ушбу ғалабаси эвазига Диёра Келдиёрова Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун 500 рейтинг очкосини ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, самарқандлик спортчи қиз 2019 йил БААда ўтган Осиё чемпионатида олтин медални, ўтган йил Бишкекдаги қитъа биринчилигида эса бронза медалини қўлга киритган эди. 2021 йил Будапештда ўтган жаҳон чемпионати жамоавий баҳсларида эса бронзага эга чиққанди.

Мавзуга оид