Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Қирғизистонга ноқонуний олиб ўтувчи ерости йўли аниқланди
Фарғона вилоятининг Риштон туманида Қирғизистонга ноқонуний олиб ўтувчи ер ости йўли аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 23 июнь куни Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида Риштон туманида яшовчи фуқаро Т.М. бошқарувидаги юк автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилган.
Автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, тахминий қиймати 15 млрд сўмлик 2707 дона мобил телефонлар (IPhone 13 Pro Max, Samsung Galaxy S 22 ultra, RedMe Note 11 pro ва ҳ.к.) борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Т.М. яшаш хонадони кўздан кечирилганда, Қирғизистон Боткен вилояти Қадамжой райони ҳудудига олиб ўтувчи, эни 1-1,5 метр, баландлиги 2 метр, узунлиги тахминан 130 метр бўлган ерости йўли мавжудлиги аниқланган.
Таъкидланишича, ушбу ерости йўли Қирғизистондан товар-моддий бойликлар олиб ўтишга мўлжалланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодекси тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026