Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент давлат педагогика университетига академик мустақиллик берилади
“Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, 2023 йилдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.
2024/2025 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида Университетнинг педагогика таълим йўналишларига қабул жараёнлари икки босқичда – дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари орқали амалга оширилади.
Бунда:
- дастлабки имтиҳон ва кириш тест синовлари ДТМ томонидан ўтказилади;
- дастлабки имтиҳон доирасида абитуриентларнинг педагогик касбга мойиллиги ўрганилади;
- кириш тест синовларида қатнашишга фақат дастлабки имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларга рухсат этилади.
2024 йил 1 январга қадар:
- университет фаолиятида “Олий таълим жараёнларини бошқариш” ахборот тизими тўлиқ жорий этилади;
- университет илмий журнали Scopus, Web of Science ёки бошқа халқаро маълумотлар базаларига киритилади.
2023 йил 1 мартгача умумий ўрта таълим муассасаларидаги илғор ўқитувчилар очиқ дарсларини онлайн платформалар орқали намойиш қилиш ва уларнинг муҳокамасини ташкил этиш амалиёти жорий қилинади.
Мавзуга оид
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
15:20 / 14.03.2026
Бўлажак ўқитувчилар касбий сертификатлашдан ихтиёрий тарзда ўтиши мумкин
11:21 / 13.03.2026
Норфолкдаги университетда отишма: ФТБ ҳужумчини ИШИД тарафдори деб атади
15:45 / 11.03.2026