Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда аҳоли истеъмол кайфияти рекорд даражада пастга тушиб кетди
Германияда истеъмолчиларнинг кайфиятига Украинадаги уруш ва юқори инфляция салбий таъсир кўрсатмоқда. Июль ойида тегишли индекс 1991 йилда кузатувлар бошланганидан бери энг паст кўрсаткичга етади.
Украинадаги уруш ва юқори нархлар Германияда истеъмолчилар кайфиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. GfK маркетинг тадқиқотлари агентлигининг 28 июнь, сешанба куни маълум қилишича, июль ойида тегишли индекс яна 1,2 пунктга - 27,4 гача пасаяди ва шу тариқа, 1991 йилда кузатувлар бошланганидан бери энг паст кўрсаткич қайд этилади. «Айниқса, ҳозирда қарийб саккиз фоизни ташкил этаётган ҳаёт кечириш қийматининг ошиши истеъмолчи кайфиятига салбий таъсир кўрсатмоқда», - дейди GfK эксперти Ролф Бюркл.
Истеъмолчи кайфияти даражасининг пасайиши сўнгги етти ойда бешинчи марта кузатилмоқда. «Истеъмолчилар ҳали ҳам Германия иқтисодиётининг рецессияга тушиб қолиш хавфини кўрмоқда», дейилади GfK’нинг иқтисодий прогнозларида. Украинадаги уруш туфайли узилган таъминот занжирлари муаммолари Германияда ишлаб чиқаришга жиддий тўсиқлар туғдирмоқда. Бундан ташқари, юқори инфляция иқтисодий ўсишнинг муҳим устуни сифатида шахсий истеъмолнинг камайишига таҳдид соляпти.
Истеъмолчилар катта ҳажмдаги харидларни амалга оширишга камроқ тайёр. Харид қилишга мойиллик минус 13,7 пунктга тушди. Пастроқ қиймат охирги марта 2008 йил октябрь ойида, молиявий-иқтисодий инқироз пайтида кузатилган. «Агар хусусий уй хўжаликлари энергия ва озиқ-овқатга кўпроқ маблағ сарфласа, уларнинг молиявий ресурслари камроқ бўлади. Айниқса, катта харидлар учун», - дея тушунтирди экспертлар.
Мавзуга оид
10:35
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
08:16 / 19.06.2026
Қайси давлатлар энергияни истеъмол қилганидан кўпроқ ишлаб чиқаради?
12:04 / 18.06.2026