Ўзбекистон | 13:16 / 28.06.2022
2893
1 дақиқада ўқилади

Навоийда боласини сотмоқчи бўлган аёл 5 йилга қамалди

Хатирчилик 19 ёшли ушбу аёл 6 ойлик чақалоғини 4 минг АҚШ долларига пулламоқчи бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судида фарзандини сотган аёлга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилган. Бу ҳақда Kun.uz’га ушбу суд раиси Шерали Ҳомидов хабар берди.

Маълум қилинишича, 2003 йилда туғилган аёл 2022 йил 29 январ куни Хатирчи туманининг Галабек маҳалласида жойлашган “Тоҳир бобо” чойхонасида 2021 йил 14 декабрда туғилган ўғлини бошқа бир фуқарога 4 минг доллар эвазига сотмоқчи бўлган. Аммо у ишини охирига етказолмаган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.

Судда аёл Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ҳамда унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Мавзуга оид