Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Грециянинг саккиз нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборади
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Грециянинг саккиз нафар дипломатик ходимини персона нон грата деб эълон қилди, Грециянинг Россиядаги элчиси вазирликка чақирилди.
Россиядаги саккиз нафар Греция дипломатик ходими персона нон грата деб эълон қилинди, улар саккиз кун ичида Россия Федерацияси ҳудудини тарк этишлари керак. Бу ҳақда 27 июнь, душанба куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Грециянинг Россиядаги элчиси Екатерина Нассика Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Унга Россия вазирлигида «Греция ҳукуматининг Россияга қарама-қаршилик курси» сифатида тавсифланган сиёсати туфайли қатъий протест билдирилган. Гап «Киев режимига қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб бериш ҳамда Грециядаги бир гуруҳ россиялик дипломатлар персона нон грата деб эълон қилингани» ҳақида кетмоқда, дейилади Россия ТИВ баёнотида.
Москва Грециянинг Россиядаги хориждаги ваколатхоналари фаолияти билан боғлиқ бошқа чораларни ҳам кўрмоқда. Ушбу чоралар айнан қандай экани аниқлаштирилмади.
Аввалроқ Россиянинг Афинадаги элчиси Андрей Маслов Греция расмийлари Россиянинг ушбу мамлакатдаги элчихонаси ва бош консуллиги билан алоқаларни тўхтатганини маълум қилганди. Дипломат Грецияда дам олишни режалаштираётган россияликларни «ҳушёр бўлишга» чақирди.
25 июнь куни Россия туроператорлари ассоциацияси сайтида Грециянинг виза марказлари одатдагидек ишлашда давом этиши ҳақида хабар берилган. Бир кун аввал хабар қилинган - ҳужжатларни қабул қилиш жараёни тўхтатилмайди, дея маълум қилди туроператорлар ассоциацияси.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026