Жамият | 14:32 / 30.06.2022
1453
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ҳаракатланиб кетаётган Lada Kalina машинаси ёниб кетди

Машинада бирламчи ёнғин ўчириш воситаси бўлмагани учун ҳайдовчи оловни дастлабки ҳолатида ўчира олмаган.

Фото: Қашқадарё вилояти ФВБ

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 29 июн куни соат 14:38 ларда 4Р-87 автомобил йўлининг Кўкдала тумани, “Бегламиш” МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида ҳаракатланиб бораётган қора рангли Lada Kalina машинасида ёнғин содир бўлган.

Шундан сўнг ўткинчилар Кўкдала туман ФВБга ёнғин ҳақида хабар беришган. Хабарга кўра, ёнғин-қутқарув хизматидан 1 та бўлинма воқеа жойига етиб бориб, соат 15:05 ларда ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида, Миришкор тумани, “Жейнов” МФЙда яшовчи Ш.У. бошқарувида бўлган Lada Kalina машинаси тўлиқ ёниб кетган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган, ҳалок бўлмаган.

Дастлабки суриштирувда маълум бўлишича, машина ҳаракатланаётганда электр симлари қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган.

Вилоят ФВБ ахборот хизматининг хабар беришича, машинада бирламчи ёнғин ўчириш воситаси (огнетушитель) бўлмагани учун ҳайдовчи оловни дастлабки ҳолатида ўчира олмаган.

Аввалроқ, Қашқадарёда иккита Lacetti ўзаро тўқнашиши оқибатида улардан бири ёниб кетганди

Вилоят ФВБ ахборот хизматининг хабар (ҳттпс://т.ме/қаршифвб/3836?сингле) беришича, 2022 йил 29 июн куни соат 14:38да Коʻкдала тумани Бегламиш маҳалласи ҳудудидан оʻтувчи 4П-87 автомобил ёʻлида Лада машинаси ёнаётгани тўғрисида туман ФВБга хабар берилган. 

Хабарга коʻра, ёнғин-қутқарув хизматидан 1 та боʻлинма воқеа жойига етиб бориб, соат 15.05 ларда ёнғин тоʻлиқ бартараф этган. 

Дастлабки суриштирувда маʼлум боʻлишича, машина ҳаракатланаётганда тоʻсатдан ёнгʻин чиққан. Машинада бирламчи ёнгʻин оʻчириш воситаси (огнетушитель) боʻлмагани учун ҳайдовчи ёнгʻинни дастлабки ҳолатида оʻчиролмаган. 

Ёнгʻин оқибатида машина тоʻлиқ ёниб кетган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган, ҳалок бўлмаган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид