Ўзбекистон | 17:36 / 02.07.2022
12389
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

Эртага, 3 июл куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-5 июл кунлари эса республиканинг барча ҳудудларига Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши натижасида кундузги ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача пасаяди.

Фото: Kun.uz

Эртага, 3 июл Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-5 июл кунлари эса республиканинг барча ҳудудларига Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши натижасида кундузги ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача пасаяди.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 3-5 июлда фронт кириб келиши ҳисобига республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.

3 июл Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 3-4 июл кунлари Бухоро ва Навоий вилоятларида, 4-5 июлда эса Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийсида айрим жойларда шамол кучайиши 25-28 м/с га етиши мумкин.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид