07:33 / 02.07.2022
10002

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган автобусдан тутун чиқди

Тошкентда «Мерcедес-Бенц» русумли автобусдан тутун чиқди. «Тошшаҳартрансхизмат» ҳодиса бўйича расмий маълумот берди.

Жорий йилнинг 30 июнь куни соат 11:02 да Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак Йўли кўчасидан ҳаракатланиб бораётган «2-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги 24-сонли «Мерcедес-Бенц» русумли автобусда тутун ҳосил бўлган.

«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, ушбу автобус 2013 йил ишлаб чиқарилган бўлиб, тасарруф бошидан буён 905 397 км масофани босиб ўтган.

Дастлабки маълумотга кўра, автобуснинг двигатель ёғини ўтказувчи шланг ёрилиб қизиб турган коллекторга мой томиши оқибатида туташ (тутун) ҳосил бўлган. Автобусда ёнғин келиб чиқмаган. 

Ҳозирда «Тошшаҳартрансхизмат»нинг ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда. Ҳодиса оқибатида автобус ва йўловчиларга зарар етмаган.

Таъкидланишича, «2-Автобус саройи» филиали мутасадди ходимлари томонидан автобус таъмирланиб, жорий йилнинг 1 июль кунидан йўналишга чиқарилган.

Top