Жаҳон | 18:25 / 04.07.2022
10051
1 дақиқада ўқилади

Россия чегарани кесиб ўтишга жорий этилган ковид чекловларни бекор қилади

2020 йил мартда коронавирус пандемияси фонида Россиянинг қуруқликдаги чегарасини кесиб ўтишга чекловлар жорий этилганди.

Фото: ТАСС

Россияда 15 июлдан мамлакат чегарасини кесиб ўтишга қўйилган барча чекловлар олиб ташланади, деб маълум қилди коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича тезкор штаб.

2020 йил мартда коронавирус пандемияси фонида Россиянинг қуруқликдаги чегарасини кесиб ўтишга чекловлар жорий этилганди. Мамлакатга самолёт ёки денгиз орқали келувчи хорижликлар учун чекловлар 14 июн куни бекор қилинганди. 

Маълум қилинишича, 15 июлдан Беларус фуқаролари учун Россияга учиб келганда ПЗР-тест натижасини тақдим этиш талаби ҳам бекор бўлади. 

Бошқа мамлакатлар фуқароларидан ПЗР-тест натижасини талаб қилиш тартиби сақланиб қолади.

Мавзуга оид