Мирзиёев ва Эрдўған телефон орқали мулоқот қилди
Туркия президенти Ўзбекистон раҳбарининг Қорақалпоғистонда тинчлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.
Бугун, 5 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари шу йил март ойида Тошкент шаҳрида ўтган Стратегик шериклик кенгашининг 2-йиғилишида эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилди, дейилади Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабарида.
“Туркия президенти давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади”, дейилади хабарда.
Суҳбатда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. 2022 йил ноябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити юзасидан фикр алмашилди.
“Давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан бир-бирини қутлаб, мамлакатларимизнинг биродар халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар”, дея қайд этилган расмий релизда.
Кеча, 4 июлда Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтган, унда расмий Анқара Қорақалпоғистонда тинчликни сақлаш бўйича Ўзбекистоннинг чораларини қўллаб-қувватлаши таъкидланганди.
Шавкат Мирзиёев, кеча, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Европа Кенгаши президентлари билан ҳам телефонлашди.
Мавзуга оид
15:15
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
13:42
Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боғга кўчат экди
22:12 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
21:33 / 22.11.2024