Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
5 июль куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида Россия президенти давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ўтган йил ноябр ойида Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Икки томонлама мулоқотлар ва ўзаро алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 35 фоизга ошди. Йирик инвестиция лойиҳалари ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш давом эттирилмоқда.
Минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасидаги тадбирлар кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
12:02 / 10.03.2026
Путин Европага Россиядан яна нефт ва газ сотиб олишни таклиф қилди
08:50 / 10.03.2026
Путин Трампга Эрондаги урушни якунлаш бўйича вариантларни таклиф қилди
17:21 / 08.03.2026
Кремл Путин табригининг таҳрирланмаган версиясини эълон қилиб юборди (видео)
08:27 / 06.03.2026