20:09 / 07.07.2022
18696

АҚШнинг Жанубий Дакота штатида осмон яшил тусга кирди 

Метеоролог Питер Рожернинг сўзларига кўра, баъзан бўрон вақтида ёки ундан олдин қуёш нури атмосферада ёйилиши сабабли осмон ғайриоддий тусга киради.

Фото: Twitter / Brandon Houck

6 июл куни АҚШнинг Жанубий Дакота штатидаги Су-Фолс шаҳарчасида ноёб табиат ҳодисаси юз берди. Штатнинг айрим жойларида соатига 140 км тезликда шамол эсганидан сўнг осмон яшил тусга кирди.

Метеоролог Питер Рожернинг сўзларига кўра, баъзан бўрон вақтида ёки ундан олдин қуёш нури атмосферада ёйилиши сабабли осмон ғайриоддий тусга киради. Бунинг сабаби шундаки, бўрон вақтида пайдо бўлган йирик сув томчилари ўзидан яшил ва кўк рангларни ўтказади. Натижада, қуёшнинг сарғиш нурида товланган томчилар яшил тусга киради.

Рожернинг айтишича, яшил осмон кучли дўл ёғишидан дарак бериши мумкин. Шу куни қўшни Миннесота штатидаги Лейк-Уилсон шаҳарчасида катталиги бейсбол тўпидек келадиган дўл ёғгани маълум қилинди. 

Top