Нукусда технопарк ташкил этилади — президент қарори
Нукус шаҳрида жойлашган “Нукус” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги 30 гектар бўш ер майдонида “Нукус технопарки” махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Фото: Тошкент технопарки
Президент қарори билан, махсус саноат зонаси 30 йил муддатга ташкил этилмоқда. Технопарк жойлашган ҳудуд “Нукус” эркин иқтисодий зонасидан чиқарилади.
Технопарк фаолиятининг асосий йўналишлари қуйидагилар бўлади:
- юқори қийматга эга, ташқи бозорда харидоргир ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни кенг жалб қилиш;
- халқаро стандартларга мувофиқ энергия тежамкор, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлашга қаратилган ва экологик хавфсиз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш;
- ҳудудларнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш орқали экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
- Технопарк иштирокчилари ўртасида ва бутун республика миқёсида мустаҳкам саноат кооперацияси алоқаларини ўрнатиш орқали маҳаллий хомашё ва материаллар асосида юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш;
- Технопарк иштирокчилари учун ягона ишлаб чиқариш инфратузилмасини, шунингдек, сертификатлаш, лаборатория, кадрлар тайёрлаш ва бошқа зарур хизматларни кўрсатиш инфратузилмасини яратиш.
Технопаркнинг бош режаси уч ой муддатда ишлаб чиқилиб, тасдиқланиши зарур. Бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташкилоти тендер ёки танлов асосида аниқланади.
Иқтисодий фаол, салоҳиятли ишлаб чиқарувчи корхоналарни Технопарк ҳудудига жалб қилишга Тошкент шаҳар ҳокимлиги масъул деб белгиланди.
Маълумот учун, мазкур қарорнинг лойиҳаси апрел ойи охирида жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
Жаҳон | 23:21 / 24.05.2025
-
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
Иқтисодиёт | 22:51 / 24.05.2025
-
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
Иқтисодиёт | 22:41 / 24.05.2025
Мавзуга оид

07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади

10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси

12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

08:27 / 20.06.2024