Жамият | 09:18 / 08.07.2022
9093
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 12 млрд сўмлик табиий газ талон-торож қилинди

Янгийўл туманидаги ғишт ишлаб чиқариш цехи ёз мавсумида 63 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг бўлган табиий газни талон-тарож қилган.

Фото: Энергетика вазирлиги

Давлат хавфсизлиги хизмати ва Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзнефтгазинспекция» томонидан Тошкент вилоятида назорат тадбири ўтказилди.

Унда «Ўртаовул олтин ғишт» МЧЖга қарашли Янгийўл тумани, «У.Мусаев» маҳалласи ҳудудида жойлашган пишган ғишт ишлаб чиқариш цехи кўздан кечирилганида, муқаддам 2020 йил сентябрь ойида газ таъминоти тармоғидан узилиб, қувурлари демонтаж қилинганига қарамасдан, газ ҳисоблагич ўрнатмаган ҳолда ўғринча табиий газдан фойдаланиб келинаётгани аниқланган.

Ҳисоб-китобларга кўра, корхона томонидан давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 12 млрд 586 млн 373 минг сўмни ташкил қилган ёки ёз мавсумида 63 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг бўлган табиий газ талон-тарож қилингани маълум бўлган.

Мавзуга оид