08:36 / 11.07.2022
7727

Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди

Фото: stock.adobe.com

“2022-2026 йилларда Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

2022-2026 йилларда Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди. Кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий жадал ўсишини таъминлаш стратегия асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Стратегияни амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди. Мақсадли кўрсаткичлар доирасида:

  • инновацион фаолият субъектлари сони 613 тадан 2 250 тагача етказилади;
  • инновацион инфратузилма субъектлари сони 3 бараварга оширилади;
  • инновацион тадбиркорлик натижасида яратиладиган янги иш ўринлари сони 4 бараварга оширилади.

2022 йил 1 августдан инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишда “тармоқ-ҳудуд-илмий/олий таълим ташкилот” занжири яхлит тизими жорий этилади.

2022 йил 1 августдан “тубдан янгиловчи” инновациялар яратишни рағбатлантиришнинг қуйидаги тизими жорий этилади:

маҳаллий илмий ташкилотлар ва корхоналарга инновацион товарлар бўйича давлат органлари билан шартномаларни тўғридан-тўғри имзолаш ҳуқуқи берилади; 

устав фондида 50 ва ундан кўп фоиз давлат улуши бор хўжалик жамиятларида фойда солиғини тўлагунгача унинг 10 фоизгача ажратмаларидан Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Бунда:

  1. маблағлар “тубдан янгиловчи” инновацияларни яратишга ва жорий қилишга йўналтирилади;
  2. жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар портфели Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилади.
Top