Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда BMW ағдарилиб кетди. Йўловчи вафот этди
Катта тезликда ҳаракатланган BMW ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва машина ағдарилиб кетган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, 2022 йил 28 июн куни 4Р-48 автомобил йўлининг Иштихон тумани “Хонақа” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 65-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Митан-Иштихон йўналишида ҳаракатланиб келган BMW машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва машина ағдарилиб кетган.
Оқибатда ушбу машинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, Иштихон тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамасдан у шифохонада вафот этган.
Дастлабки суриштирувларда аниқланишича, BMW қоидаларни бузган ҳолда катта тезликда ҳаракатланган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Самарқандда содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди, уч киши тан жароҳати олганди.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026