19:31 / 13.07.2022
218804

“Ўзбекистоннинг силикон водийсини қуряпмиз” — айти таълим гиганти

32 ёшли Одилбек талабалик йилларида Миллий хавфсизлик хизмати ходими бўлишни орзу қиларди, лекин уни ишга қабул қилишмайди. Бир муддат давлат ташкилотларида ишлаб юрган қаҳрамонимиз бугун катта дастурлаш академиясининг асосчиси. Ҳозирда салкам 5 млн долларга хусусий университет ҳам очяпти. Business Class'нинг янги сони кенгайиб бораётган бизнес – “PDP водийси” ҳақида.

PDP Academy 5 йилдан бери Ўзбекистонда малакали айти мутахассисларни тайёрлаб, ишга жойлашишларига ёрдам бериб келади. Академия битирувчилари EPAM, Exadel, Apelsin, Payme каби нуфузли компанияларда фаолият юритади.

PDP'ни ҳозиргача 2 мингга яқин талаба битирган ва ҳар 10 битирувчидан 9 нафари иш билан таъминланган.

Кўрсатув давомида бренд асосчиси Одилбек Мирзаев PDP академиясининг афзалликлари, талаблар, келажакдаги режалар ва бу лойиҳа Ўзбекистонда айти соҳасида мутахассисларни шакллантиришнинг янги босқичи бўлиши ҳақида сўзлаб берди.

Унинг айтишича, PDP Academy айти мутахассислари учун фақатгина керакли фанларни ўз ичига олган халқаро дастур бўйича етук мутахассислар тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

PDP учун айти йўналиши фақат бошланғич билимни берувчи жой эмас, тўлақонли айти университет ҳисобланади: у олийгоҳ мақомини тасдиқловчи тегишли лицензияга эга.

Олийгоҳда дарсларни катта тажрибага эга маҳаллий ва халқаро устозлар олиб боради. Устозлар нафақат илмли назариётчи, балки ўзлари айти компанияларда фаолият юритувчи амалиётчи мутахассислар ҳамдир.

PDP Academy'да халқаро таълим технологияси ва қўлланмалари орқали билим олиш мумкин. АҚШ ва Буюк Британия каби 50дан ортиқ давлат ва 100та университетда тан олинган Пеарсон БТEC ўқув дастури талабаларга юқори сифатли академик таълим билан бир қаторда, амалий кўникмалар беришга мўлжалланган.

Талабалар маҳаллий ва хорижий ҳамкор компанияларда ҳамда хусусий стартап лойиҳаларда амалиёт ўташ ҳамда курс якунида камида 500 долларлик маош билан ишлаш имкониятини қўлга киритадилар. Сараланган талабаларга эса АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада ва бошқа ривожланган мамлакатларнинг 200дан ортиқ университетлари билан алмашинув дастури бўйича ўқиш имконияти берилади.

Экотизим айти мутахассиснинг соҳага биринчи қадамидан бошлаб то етук мутахассис бўлишигача керак бўладиган барча имкониятлар билан таъминлайди. Унга аутсорс компания, фрилансерлар уюшмаси, ишга жойлашиш бўйича кўмак маркази, стартап акселератор ва бошқалар киради. Илғор академик таълим ва PDP экотизимидаги реал лойиҳаларига жалб этиш натижасида PDP University битирувчилари Middle, Middle+ даражасидаги мутахассисга айланишлари кўзда тутилган.

Ижодий жамоа:
Элдор Абдулвоҳид
Нуриддин Нурсаидов
Абзал Тиллахўжаев
Иброҳим Саматов
Афзалбек Муҳаммаджонов

PDP Academy билан алоқа:

+998 78 777 47 47

Top