Жамиятимизда ёшлар баъзан иқтидор ва салоҳияти бўла туриб таълим олишда турли тўсиқларга дуч келишади. Беш қўл баробар бўлмаганидек, моддий имкониятлари юқори бўлмаган кўплаб оилалар мавжуд.
Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини олий таълим муассасаларида ўқитишда қийин вазиятларга дуч келишади. Натижада жамиятимиз кўплаб кучли билимли ёшларни йўқотиши мумкин. Бироқ астойдил истаган ва ҳаракат қилишдан тўхтамайдиган қатъиятли инсон ҳар қандай вазиятда ўз мақсадлари томон йўл топа олади. Ҳаётнинг ўзи унга янги имкониятлар калитини тутқазади.

PDP EcoSystem ҳамкорлигида, ўнта йирик компаниялар ҳомийлиги остида ташкил этилган Unicorn лойиҳаси шундай имкониятни дастурлаш соҳасига қизиққан ёшлар учун тақдим этди. Ушбу лойиҳа АйТи соҳасида билим олишни истовчи иқтидорли ёшларнинг ўқишлари учун ҳомийлик қилишни кўзда тутади.

Грант соҳибига айланган талабалар:
1. АйТи соҳасига ихтисослаштирилган PDP University’да ГРАНТ асосида ўқишади.
2. Тошкент шаҳрида 1 йил давомида бепул ётоқхона билан таъминланади.
3. Уч маҳал иссиқ овқатланиш имконига эга бўлишади.
Талабалар ҳар қандай муаммолардан озод бўлган ҳолда бутун диққатини сифатли таълим олишга қаратишлари ва натижада энг замонавий ва даромадли касб эгасига айланиб нафақат ўзи, балки бутун бир оиласини моддий томонлама тўлиқ таъминлай олувчи шахсга айланишлари мумкин.

Қуйидаги ҳомий компаниялар томонидан 2024 йил учун 12 млрд 900 млн сўм миқдорида грант ажратилган:
- "SIFCO INTERNATIONAL” МЧЖ - савдо белгиси: SIFCO International, ALFARUQ, MERVAN DEVELOPMENT, DECLAS;
- "MURODLI SAVDO" МЧЖ - савдо белгиси: UNION PAPER AND BOARD;
- "MEGA-TECH SOLUTIONS" МЧЖ - савдо белгиси: MEGAVAN;
- "M-TYRE DISTRIBUTION" МЧЖ - савдо белгиси: BALLON BY MEGAVAN; Г’ИЛДИРАК ТАМИРЛАШ УСТАХОНАСИ;
- “MEGA MOTORS” МЧЖ - савдо белгиси: MEGAMOTORS;
- "GREEN TECHNOLOGIES COMPANY" МЧЖ - савдо белгиси: KEDA SUREMAKER;










