Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ кенгаши Хорватиянинг евроҳудудга қўшилишини маъқуллади
Хорватия Европа иттифоқининг умумий валютасидан фойдаланадиган 20-мамлакатга айланади. У 2023 йил 1 январдан еврога ўтади.
Европа иттифоқи кенгаши якуний тарзда Хорватиянинг 2023 йил 1 январдан евро ҳудудига қўшилиши учун зарур бўлган ҳуқуқий ҳужжатларни маъқуллади. Бу ҳақда ЕИ кенгаши матбуот хизматининг 12 июль, сешанба куни чоп этилган баёнотида айтилади.
Унда қайд этилишича, актлардан бирида Хорватиянинг амалдаги валютаси – кунанинг бир евро учун 7,53450 куна курси белгиланган. Бу ҳозирги курсга мос келади.
Хорватия евроҳудудга қўшилган 20-давлатга айланади. Июнь ойи бошида Еврокомиссия Хорватия умумий Европа валютасига ўтиш учун зарур бўлган мезонларга жавоб беришини билдирди. Орадан бир ой ўтиб, Европарламент депутатлари Хорватиянинг келаси йил бошидан евро ҳудудига қўшилиш илтимосига рози бўлди.
Жорий йилнинг бошида Хорватия миллий банки Хорватия евро ва евроценти тангалари тўпламини тақдим этди. Тангаларнинг миллий томони дизайнида аввал келишилган нақшлар акс этган. Икки евролик танга учун - бу Хорватия харитаси, бир евролик танга учун - сувсар тасвири, 50, 20 ва 10 евроцентлик тангалар учун - таниқли олим Никола Тесланинг портрети, беш, икки ва бир евроцент учун - Глаголитик ҳарфлар алифбоси коллажи. Шу билан бирга, барча тангалар фонида шаховница - Хорватия герби тасвирланган.
ЕИ шартномасига кўра, Европа иттифоқининг Даниядан ташқари барча давлатлари келишувда белгиланган мезонларга жавоб берса, евро ҳудудига қўшилиши керак. Ҳозирда евро 19 та Европа иттифоқи давлатида қўлланилади. Литва 2015 йилда евро ҳудудига охирги бўлиб қўшилган эди. Баъзи давлатлар - Полша, Чехия ва Венгрия - еврони жорий қилмаслик учун атайлаб бу мезонларни бажаришга шошилмаяпти.
Мавзуга оид
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
09:41 / 06.04.2026
Хорватия ўзбекистонлик мутахассислар учун эшикларни очиши мумкин
11:15 / 17.02.2026
Венгрия ва Словакия Хорватиядан Россия нефтини етказиб беришни сўрамоқда
12:07 / 17.01.2026