Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда электросамокат иштирокида содир бўлган ЙТҲда бир киши вафот этди
Пойтахтда электросамокат иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилмоқда.
2022 йилнинг 5 июль куни тахминан соат 01:55 ларда, Шайхонтоҳур тумани, Қоратош кўчасида 1995 йилда туғилган, фуқаро С.В. электросамокатда ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб, ариққа тушиб кетган.
Ҳодиса натижасида, электросамокат ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Бироқ тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган муолажаларига қарамай, 11 июль куни вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026