Ўзбекистон | 08:52 / 15.07.2022
7604
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда 

Республикада доимий аҳоли сони кунига 1,8 минг кишига ошмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,6 млн кишини ташкил этмоқда. 

Қайд этилишича, йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 0,9 фоизга ошган.

Мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 55,3 минг кишига кўпайган.

2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

Мавзуга оид