Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2022 йил биринчи ярмида судланган шахслар сони 28 мингдан ошди
2022 йилнинг биринчи ярмида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 38 077 нафар шахсга нисбатан 29 783 та жиноят иши кўриб чиқилди.
Фото: Kun.uz
Олий суд ахборот хизмати маълум қилишича, 468 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди.
Судланган шахслар сони 28 736 нафарни ташкил этиб, шундан 8 929 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 19 070 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланди, 737 нафар шахс шартли ҳукм қилинди.
Судланган шахсларнинг 25 564 нафари эркак, 5 945 нафари аёл, 11 695 нафари ёшлар (шу жумладан 971 нафари вояга етмаган) ва 854 нафари 60 ёшдан ошган шахслар.
Ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 7 785 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.
Етказилган 633 млрд сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 4 238 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
11 696 та жиноят иши, яъни барча ишларнинг қарийб 39,3 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
20:50 / 06.01.2026
“Credit House” иши бўйича зарар суммаси ҳануз аниқ эмас – суддан репортаж
08:49 / 30.12.2025
Фарғонада суд бошқарувчиси ёрдамчиси пора билан ушланди
19:35 / 25.12.2025
Акмал Шукуровни озодликка чиқариб юборган судялар ишдан олинди
18:28 / 25.12.2025