Ўзбекистон | 13:44 / 19.07.2022
12581
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёнинг айрим туманларида чанг бўрони кузатилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида чанг-тўзон кузатилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов хабар берди.

Видеодан кадр

Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг Бухоро вилояти билан чегарадош туманларида кучли шамол ва чанг бўрони ҳодисалари кузатилмоқда.

Хусусан, Муборак туманида кучли шамол ортидан, чанг-тўзони кўтарилиб, кўринувчанлик 200-300 метргача чекланганини кўриш мумкин.

Бундан олдин республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 19 июл, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилганди.

Унга кўра, шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади. Айрим жойларда шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид