Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ICAO Беларусни Ryanair самолётидаги бомба ҳақидаги ёлғон учун қоралади
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) Роман Протасевич учган Ryanair самолётида бомба борлиги ҳақидаги хабар атайлаб ёлғондан тарқатилганини билдирди ва Беларус ҳукуматини парвозга ноқонуний аралашишда айблади.
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) ниҳоят 2021 йил 23 май куни Афинадан Вилнюсга учган Ryanair самолётига бомба қўйилгани ҳақидаги хабар атайин ёлғондан тарқатилганини тан олди. Бу ҳақда ICAO сайтида чоп этилган ҳисоботда айтилади. Ҳужжат муаллифларининг таъкидлашича, на бомбанинг ўзи, на унинг мавжудлигига оид излар на Афинада парвоз олдидан ўтказилган текширув вақтида, на Беларус ва Литвада кейинги текширувлар чоғида топилмаган.
«Барча аниқланган ҳолатларни кўриб чиқиб, ICAO кенгаши Ryanair’нинг FR4978 рейси бортида бомба борлиги ҳақидаги хабар атайлаб ёлғондан тарқатилганини ва унинг хавфсизлигига таҳдид солганини, хабар экипажга Беларус расмийлари юқори мартабали вакиллари кўрсатмаси билан етказилганини тан олди. Беларус расмийлари», - дейилади баёнотда.
ICAO Беларус ҳукуматини ёлғон таҳдид ва парвозга ноқонуний аралашув учун қоралаб, Минск фуқаро авиацияси бўйича камида иккита асосий халқаро шартномани қўпол равишда бузганини таъкидлади. Ҳисоботда айтилишича, ICAO терговчиларининг хулосалари БМТ бош котиби Антониу Гутерришга «кўриб чиқиш ва тегишли чоралар кўриш учун» етказилади.
Ryanair авиакомпаниясининг Афинадан Вилнюсга йўл олган самолёти 2021 йил 23 май куни тушдан кейин экипаж беларуслик диспетчерлардан борт миналаштирилгани ҳақида маълумот олганидан сўнг, Минскка мажбуран қўнди. Лайнерни кузатиб бориш учун Беларус ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 қирувчиси ҳавога кўтарилди.
Минск аэропортида текшириш пайтида бортда ҳеч қандай бомба топилмади ва беш соатдан кейин лайнер парвозни давом эттирди - аммо Беларус хавфсизлик кучлари Nexta Telegram-каналининг асосчиси ва собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич ва унинг ҳамроҳи Софя Сапегани ҳибсга олди. Сапега кейинчалик Беларусда олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, ҳукм 2022 йил 28 майда кучга кирди.
Парвоз тўхтатилганидан бир неча кун ўтгач, ICAO воқеа бўйича ўз текширувини ўтказиш ниятини эълон қилди. 2021 йил август ойида ташкилот мутахассислари жойида маълумот йиғиш учун Минск шаҳрига етиб келди. Январь ойида ICAO ҳисоботини эълон қилди, унга кўра Беларус расмийларининг лайнер «миналаштирилгани» ҳақидаги аноним хабарни олиш вақти бўйича кўрсатмаларида кўплаб номувофиқликлар мавжуд бўлган.
Мавзуга оид
22:20 / 24.05.2026
Макрон Лукашенкони Украина низосига аралашмасликка чақирди
21:48 / 12.05.2026
Лукашенко армияни урушга тайёрлаш учун қўшинларнинг «мақсадли сафарбарлиги»ни эълон қилди
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
09:06 / 02.04.2026