Жамият | 17:00 / 20.07.2022
15084
4 дақиқада ўқилади

Корзинкада ишлаш – ишларни ўхшатиш демак!

Ўзбекистон доим ўзининг ноёб миллий ошхонаси билан дунёга танилиб келган. Мазали таом тайёрлаш азалдан халқимизнинг ажойиб фазилатларидан бири саналади. Оилавий рецепт асосида тайёрланган тансиқ таом – яқинлар ҳамда оила аъзоларини бир дастурхон атрофида тўпловчи омил. Шундай тансиқ таомни тайёрлаш учун масаллиқларни олгани одамлар қаерга отланадилар? Албатта, Корзинкага!

Корзинка — бу катта аҳил оила, унинг аъзолари эса умумий иш атрофида бирлашган. Шунингдек, бу ерда таом билан тўғридан-тўғри ва кўчма маънода – вазифаларга меҳр ва иштиёқ билан ёндашган ҳолда шуғулланадилар. Бу ишда уларга қадриятларимиз ёрдам беради. Таомга масаллиқларни бирма-бир, саралаб қўшганимиздек, биз Корзинкада иш жараёнларига ушбу қадриятларни оқилона қўшиб келмоқдамиз.

Қадриятлар – ходимлар иш жараёнида таянадиган асосий тамойиллар. Корзинкада улар 5 та: ҳар бир мижозга ғамхўрлик қилиш, ўз ишининг моҳир устаси бўлишга интилиш, ҳалоллик ва ўзаро ҳурмат, дахлдорлик, янгиликларга очиқ бўлиш. Биз ишимизни таом тайёрлашга, қадриятларимизни эса масаллиқларга қиёс қилдик ва шу йўналишда “Ўхшаган иш” деб номланган катта лойиҳа дастурини йўлга туширдик.

Бизнинг тушунчамизга кўра, “Ўхшаган иш” – бу, натижаси ҳаммага: мижозларга ҳам, ҳамкорларга ҳам, шу билан бирга ўзимизга ҳам маъқул келадиган ўхшаган иш қилиш, ишимиздан сўнг мижозларимиз ва ҳамкорларимизда доим ёқимли таъм ҳисси қолишига интилиш демак.

“Ўхшаган иш” — Корзинканинг ходимлар орасида қадриятларни кенг тарғиб қилиш, ўргатиш ва уларни бирлаштиришга йўналтирилган лойиҳаси.

Биз ҳар бир қадриятни таом тайёрлаш билан боғлиқ тимсоллар кўринишида тақдим қилдик:

1. Мижозлар таъбини топиш – зираворлар

2. Шаффофлик – булоқ суви

3. Дахлдорлик – олов

4. Янгиликка интилиш – экзотик соуслар

5. Илғорлик – ошпазлик қалпоғи

Сўнгра биз ходимларга ҳақиқий ошпазга айланишни ва қадриятларимиз – масаллиқлардан оқилона ва ўз ўрнида фойдаланишни ўрганишни таклиф қилдик.

Уч ой давомида ходимлар қадриятларимиз билан турли ўйинлар кўринишида яқиндан танишиб, уларнинг асл маъноларини чуқур ўрганишга киришдилар, фойдали ўқув манбаларини ўзлаштириб, турли синов вазифаларини бажардилар. Лойиҳа давомида 20 дан ортиқ ички танловлар ўтказилди, унда ходимлар ўз ишларининг сара “рецептлари” билан ҳам бўлишдилар. Ҳар бир фаоллик учун иштирокчилар баллар тўплаб, лойиҳа сўнгида суперютуқни қўлга киритиш учун астойдил беллашдилар.

Яқинда биз лойиҳамизнинг энг фаол даврини ўтказиб олдик – тақдирлаш маросимида натижаларни сарҳисоб қилдик ва ўн нафар энг фаол ходимларимизни қимматли совғалар билан тақдирладик. Бош соврин – автомобилни Корзинка Келес супермаркети ходими қўлга киритди. У лойиҳа доирасидаги энг фаол иштирокчи деб топилди. Шунингдек, ўттиз нафар энг фаол иштирокчилар лойиҳа белгиси туширилган эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Амалга оширилган барча тадбирлар ходимларимизнинг янада бирлашишига ёрдам берди, ахир турли бўлим, ҳатто шаҳар ва вилоятлардаги ходимларимиз ўзаро танишиб, мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар. Биз ушбу лойиҳа уммонининг тубига шўнғидик, янада очиқроқ бўлдик ҳамда дахлдорлик ҳиссини янада кучлироқ туя бошладик. Энди бир-биримизга кўпроқ ёрдам беришни, ҳамкасбларимиз фикрига қизиқишни, умумий “ўхшаган иш” қилишга интилишни бошладик. Бу, шубҳасиз, жамоамизни янада кучлироқ қилди!

Сўзимиз сўнгида сиз билан ажойиб видеолавҳани бўлишмоқчимиз. Унда компания асосчиси Зафар Ҳошимов таниқли ресторатор ва бош ошпаз Баҳриддин Чустий билан биргаликда ўз рецептлари асосида таом тайёрладилар. Ушбу видеолавҳада қаҳрамонларимиз ўзларининг иш тажрибалари билан бўлишадилар ҳамда қадриятлар биргаликда аъло натижа беришини кўрсатиб берадилар. Томоша қиламиз!

Бўш иш ўринлари билан бу ерда танишинг: https://t.me/korzinka_jbot

Маъруфжон Асқаров
Тайёрлаган Маъруфжон Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид