Қирғизистонда Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди
2022 йил 20 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Чўлпонота шаҳрида (Қирғизистон) Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари бўлажак маслаҳат учрашувига тайёргарлик ташкилий ва мазмунли жиҳатларини муҳокама қилди.
Саммит кун тартиби ва дастури, давлат раҳбарлари томонидан кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган якуний ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Марказий Осиёда сиёсат, савдо, инвестиция, саноат, транспорт, экология, энергетика, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, замонавий хавф-хатар ва таҳдидларга биргаликда қарши курашиш соҳаларида давлатлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Владимир Норов ўз нутқида бугунги кунда Марказий Осиёда давлат раҳбарлари сиёсий иродаси туфайли принципиал жиҳатдан янги дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ишонч муҳити шаклланганини таъкидлади. Минтақа мамлакатлари кўплаб халқаро масалалар бўйича муштарак позицияга эга ва ҳатто энг мураккаб масалаларда ҳам ўзаро мақбул ечим топади.
Шу билан бирга, замонавий воқеликларни ҳисобга олган ҳолда, Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қатъий қадамлар қўйиш, юзага келаётган таҳдидларга ўз вақтида жавоб бериш ва оқибатларини юмшатиш бўйича тегишли ташаббус ҳамда янги ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.
Яқин савдо-иқтисодий ва инвестициявий сиёсат юритиш, тадбиркорлик субъектлари ва ҳудудлар ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, минтақа транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш, табиий ресурсларни биргаликда самарали бошқариш муҳимлиги таъкидланди.
Афғонистондаги мавжуд вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишда ҳамкорликни давом эттириш долзарблиги таъкидланди.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
16:34 / 08.11.2024