Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия президенти Маттарелла парламентни тарқатиб юборди
Парламентни тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорга республикадаги сиёсий вазият сабаб бўлди, дея маълум қилди Сержио Маттарелла телеэфирда. Италиянинг олий қонун чиқарувчи органига муддатидан олдин сайловлар 25 сентябрда бўлиб ўтади.
Италия президенти Сержио Маттарелла 21 июль, пайшанба куни мамлакат парламентини тарқатиб юборди. Бундай қарорга республикадаги сиёсий вазият сабаб бўлди, дея маълум қилди давлат раҳбари телевидение эфирида. Муддатидан олдин сайловлар 25 сентябрда бўлиб ўтади.
Ундан бир неча соат олдин Маттарелла бош вазир Марио Драги истеъфосини қабул қилди. Драги парламентда ҳукмрон коалиция партиялари томонидан керакли кенг кўламли қўллаб-қувватловга эга бўлмагани туфайли ўз лавозимидан истеъфога чиқиш учун иккинчи маротаба ариза берганди.
Май ойи ўрталарида Италияда ҳукмрон коалиция партиялари ва вазирлар маҳкамаси ўртасидаги қарама-қаршиликлар туфайли ҳукумат инқирозининг кучайиши бошланди. 14 июль куни «Беш юлдуз ҳаракати» партияси ҳукуматни қўллаб-қувватлаш учун овоз беришда бетараф қолди, аввалроқ у инфляция ва энергия нархларининг ўсиши муносабати билан Италия фуқаролари учун молиявий ёрдамни тасдиқлаш учун овоз беришдан бош тортганди. Бош вазир бунга жавобан унинг ҳукуматини қўллаб-қувватлаган миллий бирлик коалицияси энди мавжуд эмаслигини, шунинг учун фаолиятини давом эттириш учун шароит йўқлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026