Ўзбекистон | 16:23 / 22.07.2022
11997
2 дақиқада ўқилади

Мурод Азимов Сенат аъзолигига сайланди 

Қашқадарё вилояти театри биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари қўшма мажлиси бўлиб ўтди. 

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Қўшма мажлис кун тартибига битта –Сенатга Қашқадарё вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун Сенат аъзосини сайлаш тўғрисидаги масала киритилди.

Шундан келиб чиқиб, Сенат аъзоси сайлови бўлиб ўтди. Саноқ комиссияси белгиланган тартибда номзодларга берилган овозларни санаб чиқиб, натижаларни эълон қилди.

Сайлов натижаларига кўра, вилоят ҳокими Мурод Азимов Сенат аъзолигига сайланди. Мажлисда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев иштирок этди.

Мурод Азимов 1976 йил Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. 1998 йилда Тошкент юридик институтини тугатган. Қарши шаҳар прокуратурасида терговчи, Қашқадарё вилоят прокуратурасида прокурор, кейинроқ вилоят прокурорининг ўринбосари ва туман прокурори лавозимларида ишлаган.

2014 йилда у Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланиб, у ерда 2016 йилгача ишлаган. 2016 йил сентябрь ойидан бошлаб у Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган. 

Генерал-майор Мурод Азимов 2018 йил февралида Божхона қўмитасига раис этиб тайинланганди. 2021 йил ноябрида Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тайинланди.

Мавзуга оид