Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти тадбиркорлар билан учрашди

Фото: Давлат солиқ қўмитаси
2022 йил 22 июл куни Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан учрашди. Унда 200 нафарга яқин тадбиркор иштирок этди. Икки ярим соатдан ортиқ вақт давом этган учрашувда бир томонлама EHF, онлайн-НКМлардан фойдаланиш, чекларни таҳрирлаш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҚҚС гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, ер ва мол-мулк солиғи, ортиқча тўланган солиқларни қайтариш, инкассо топшириқномалари, шунингдек, солиқ органлари билан қайта алоқа каби тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув мурожаатлар ечими юзасидан дастлабки натижалар
“PLUS PROMOTION” МЧЖ томонидан йўлланган ҚҚС суммасини тезлаштирилган тартибда қайтариш бўйича мурожаат ижобий ҳал этилди. Мурожаат ҚҚС занжиридаги солиқ узилишларини реал вақт режимида текшириш имконини берувчи автоматлаштирилган тизим ёрдамида ўрганиб чиқилди ва корхона томонидан ҳисобга олинган 1,1 млрд сўм ҚҚС суммаси қайтарилди.
Шунингдек, “MONOLITH ASIA” МЧЖнинг айни мазмундаги мурожаати ҳам ўз ечимини топди. Корхонага 1,6 млрд сўм миқдоридаги ҚҚС суммаси қайтарилди.
Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси юридик манзили Мирзо Улуғбек туманидан Миробод туманига ўзгарган бўлса-да, ЖШОДС ва ижтимоий солиқ тўловлари Мирзо Улуғбек туманига тўлаб келинган.
Натижада, Миробод туманида корхонанинг 108 млн сўм қарздорлиги ҳосил бўлган ва 2,1 млн сўм пеня ҳисобланган. Тўланган солиқлар Миробод туманидаги шахсий ҳисобварақларига ўтказилиб, ҳисобланган пенялар бартараф этилди.
ДСҚ раиси учрашувда тадбиркорлар томонидан кўтарилган муаммоларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар бериб, бундай учрашувларнинг мунтазам ташкил этилиши солиқ тўловчилар билан самарали конструктив мулоқот ўрнатиш имконини бераётганини таъкидлади.
ДСҚ Матбуот хизмати
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бир йилга узайтирди
Жаҳон | 22:54
-
Дунёдаги энг тез фуқаролик самолёти учишга тайёр
Жаҳон | 21:42
-
Пискентдаги автомобил синовининг видеоси тарқалди. Масъуллар “нотўғри талқин” бўлаётганини айтмоқда
Ўзбекистон | 21:25
-
Эрон ва АҚШ Уммонда ядровий келишув бўйича илк музокараларни ўтказди
Жаҳон | 21:19
Мавзуга оид

18:53 / 13.04.2023
Банк картасидан бошқа картага пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилиши ҳақидаги хабар рад этилди

19:55 / 17.01.2022
Журналист «ёш қизча»ми? «Қудбиевча» матбуот анжуманидан кейинги мулоҳаза

17:51 / 28.07.2021
6 ойда Ўзбекистон бўйлаб йиғилган солиқларнинг ярмидан кўпини йирик компаниялар тўлаган – ДСҚ

16:14 / 16.07.2021