Сардор Умрзоқовга ёрдамчи тайинланди
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг собиқ биринчи ўринбосари Суннатилла Бекенов Президент администрацияси раҳбарининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди.
22 июлдаги президент фармойишига асосан, Бекенов Суннатилла Ҳусанович Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбарининг ёрдамчиси этиб тайинланди.
Маълумот учун, Суннатулла Бекенов 1971 йилда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган.
У 2005 йилгача “Ўзбекистон Қимматли қоғозлар депозитарийси” давлат корхонаси бош директори сифатида фаолият юритган. 2005-2007 йилларда молия вазири ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлилий департаменти бошлиғи, 2008-2009 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ижро аппарати раҳбари, 2009 йил июлдан 2010 йил октябргача иқтисодиёт вазири бўлган.
2010-2015 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати бошқарувчиси, 2015 йилдан 2016 йилнинг декабригача президентнинг ташкилий-кадрлар масаласи бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. 2016 йилнинг декабрида иқтисодиёт вазири Галина Саидованинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Бекенов 2018 йилнинг февралида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, 2019 йилнинг январида инвестициялар ва ташқи савдо вазири [ўша вақтдаги вазир Сардор Умрзоқов]нинг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаган.
2019 йилнинг сентябридан 2020 йилнинг декабрига қадар эса Давлат активларини бошқариш агентлиги директори эди.
Маълумот учун, 16 июлда Сардор Умрзоқов Президент администрацияси раҳбари этиб тайинланди. Шу кун ҳолатига Шавкат Мирзиёевнинг администрацияси қуйидаги мансабдор шахслардан таркиб топган эди:
Мавзуга оид
12:06 / 18.11.2024
Ўзбекистонлик давлат хизматчилари Оксфордда малака ошириши мумкин
19:24 / 17.08.2023
Ўзбекистонда Президент Администрацияси янгиланмоқда
15:36 / 17.08.2023
Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов ишдан олинди
14:10 / 09.03.2023