Европа иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Тошкентга келди
2022 йил 25 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт» халқаро конференциясида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф билан келган Европа иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон билан учрашди.
Томас Никлассоннинг таъкидлашича, Европа иттифоқи Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёда дўстлик, ишонч ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича минтақавий сиёсати ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.
Билдирилишича, бунинг натижасида минтақада қисқа муддатда тарихий ўзгаришлар рўй берди, олий даражадаги сиёсий мулоқот мустаҳкамланиб, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар кенгаймоқда.
Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланганини олқишлади ва ушбу муҳим ҳужжатни имкон қадар тезроқ имзолаш зарурлигини қайд этди.
Афғонистондаги мавжуд вазият юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Т.Никлассоннинг таъкидлашича, Брюссел Ўзбекистоннинг афғон муаммосини ҳал этишдаги сиёсий-дипломатик саъй-ҳаракатлари ва алоҳида ўрнини юқори баҳолайди. Европа иттифоқининг минтақавий кун тартиби бўйича Тошкент билан мунтазам мулоқотни давом эттиришдан манфаатдорлиги маълум қилинди.
Европа томони Афғонистон бўйича халқаро конференция ўз вақтида ўтказилганини қайд этди. Тадбир иштирокчилари юксак савияси Ўзбекистоннинг муҳим ўрни ва республиканинг афғон муаммосини ҳал этишдаги саъй-ҳаракатлари эътироф этилишидан далолат бериши таъкидланди.
Тадбир шунингдек, расмий Тошкент сиёсатининг изчиллиги, афғон заминида тинчлик ўрнатишга салмоқли ҳисса қўшишга тайёрлигини кўрсатади. Шу нуқтайи назардан, Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаб фаолиятига юқори баҳо берилди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024