Ўзбекистон | 11:28 / 27.07.2022
10086
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Кобул темирйўл коридорини қуриш лойиҳаси тафсилотларини очиқлади

Тошкентда «Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор» темирйўлини қуриш лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.

Фото: Dunyo

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Обидов Тошкентда ўтказилган Афғонистонда қатор инфратузилмавий ва гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган халқаро конференциянинг «Иқтисодиёт тикланиши - Афғонистонда тинчлик ва осойишталик мустаҳкам асосидир» шуъба йиғилишида маъруза қилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Сессия доирасида узунлиги 750 км бўлган «Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор» темирйўлини қуриш лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. «Боштранслойиҳа» дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, лойиҳа 1200 дан ортиқ сунъий иншоотларни, 100 дан ортиқ туннел ва 336 кўприкни қуришни ўз ичига олади. 

Дастлабки маълумотларга кўра, лойиҳани амалга ошириш умумий қиймати 4,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Лойиҳани амалга ошириш нафақат минглаб янги иш ўринлари яратиш, балки афғон жамияти кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш имконини беради.

Лойиҳа Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги темирйўл инфратузилмасини боғлайди ва шу билан минтақалар ўзаро боғлиқлигини таъминлайди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид