Жаҳон | 18:57 / 27.07.2022
6862
1 дақиқада ўқилади

Европада газ нархи тарихий максимумга яқинлашди

Европада газ нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 430 фоизга қимматлашди.

Фото: Reuters

Европада газнинг биржа нархи 12 фоизга ошди ва март ойидан буён биринчи марта 1000 куб метр газ нархи 2300 долларга етди.

Нидерландиядаги TTF ҳабида 1 МВт·с газ нархи 224 еврони ташкил этди.

Европада газ нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 430 фоизга қимматлашди, деб ёзади Reuters.

Нархлар «Газпром» «Шимолий оқим» қувури орқали Европага газ етказиб бериш умумий қувватнинг 20 фоизига камайишини эълон қилганидан сўнг кўтарилиб кетди.

Wood Mackenzie консалтинг компанияси маълумотларига кўра, «Шимолий оқим» 20 фоиз қувват билан ишлаганида Европа қиш арафасида омборларини 75-80 фоизга тўлдириши мумкин. Агар Россия газ етказиб беришни бутунлай тўхтатса, ноябрга бориб омборлар 65-71 фоизга тўлдирилади.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид