Жаҳон | 13:57 / 28.07.2022
18359
1 дақиқада ўқилади

Нурсултон Назарбоев Қозоғистонга қайтди 

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Туркияда ўтказган таътилидан қайтди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Айдос Укибай Twitter’даги расмий саҳифасида маълум қилди.

Фото: Sputnik / Евгений Биятов

«Нурсултон Назарбоев оиласи ва дўстлари билан Туркияда ўтказган таътилидан қайтди», — деб ёзади Укибай. 

Унинг таъкидлашича, турли хил «аноним манбалардан тарқалган хабарлар»га қарамай, биринчи президент дам олиш кунларида на хорижий расмий шахслар, на бизнес вакиллари билан учрашмаган. 

Аввалроқ, ОАВ маълумотига кўра, айрим норасмий манбалар Туркияда собиқ президент Россиянинг ЛДПР сиёсий партияси раҳбари Леонид Слуцкий, шунингдек, Россия бизнеси вакиллари ва йирик корпорациялар раҳбарлари билан учрашиши мумкинлигини ёзган эди. 

Нурсултон Назарбоев Туркияга келгани ҳақидаги маълумотлар июль ойи бошида, унинг туғилган куни арафасида ОАВда пайдо бўлди. Қозоғистон ОАВнинг 4 июль куни тарқатган хабарига кўра, Назарбоевга берилган «Беркут» авиакомпаниясига қарашли Airbus A320 Neo самолёти Туркиянинг Бодрум шаҳрига учган. 

Мавзуга оид