Ўзбекистон | 10:43 / 29.07.2022
6219
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Россиянинг яна икки шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

Тошкент шаҳридан Россиянинг яна иккита шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйиляпти. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси хабар берди.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Хусусан, август ойида Тошкент - Новосибирск ва Тошкент - Омск йўналишлари ўз фаолиятини бошлайди.

2022 йил 1 август кунидан бошлаб, ҳар душанба кунлари соат 14:00 да Тошкент - Новосибирск (803 000 сўм), 2022 йил 6 август кунидан бошлаб, ҳар сешанба ва шанба кунлари соат 23:30 да Тошкент - Омск (803 000 сўм) йўналишида автобус қатнови амалга оширилади.

2022 йил 18 июль кунидан бошлаб, ҳар душанба ва пайшанба кунлари соат 12:00 да Тошкент - Москва (1 003 000 сўм) йўналишида, ҳар сешанба ва жума кунлари соат 11:00 да Тошкент - Қозон (803 000 сўм) йўналишида, ҳар чоршанба ва шанба кунлари соат 16:00 да Тошкент - Санкт-Петербург (1 253 000 сўм) йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилган.

Бундан олдин Транспорт вазирлиги Россияга автобус қатновларида йўловчилар хавфсизлиги қандай таъминланишини тушунтирганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид